16:00 / 31.07.2019
2 583

АИ-91 русумли автобензин биржа савдолари орқали сотилади

АИ-91 русумли автобензин биржа савдолари орқали сотилади
Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб АИ-91 русумли автобензинни биржа савдолари орқали сотишни амалга ошириш тартиби белгиланди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензинни сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини тўлаш суммаси 75000 сўм миқдорида (ҳозирда 66 700 сўм) бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб:

- Аи-80 маркали автомобиль бензинининг чакана нархи — бир литри учун 4500 сўм (4000 сўм эди);
- Дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5400 сўм (4800 сўм эди);
- ЭКО дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5700 сўм (4900 сўм эди) қилиб белгиланмоқда.

Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифлар ва нархлар ҳам оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АИ-91 русумли автобензин биржа савдолари орқали сотилади