00:02 / 01.08.2019
2 905

Адлия вазирлигида коррупция кучли бўлган йўналишлар рўйхати тақдим этилди

Адлия вазирлигида коррупция кучли бўлган йўналишлар рўйхати тақдим этилди
Бугун, 31 июль куни Адлия вазирлиги томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ҳаракатлар, ушбу йўналишда қабул қилинган идоравий дастур ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда тақдим этилган маълумотларга кўра, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси тасдиқланиб, вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳар чоракда тизим идоралари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалга оширилмоқда. Шунингдек, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган функцияларнинг (ваколатлар) ва лавозимларнинг рўйхатини шакллантириб бориш амалиёти йўлга қўйилди ҳамда доимий таҳлил ва мониторинг асосида мазкур руйхат янгилаб борилмоқда.

Коррупциявий хавф-хатарлар даражаси юқори бўлган функциялар:
- Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш;
- Адлия органлари ходимларини Тошкент шаҳрида доимий пропискага қўйиш;
- Тадбиркорлик субъектларига ягона давлат реестридан маълумотлар бериш;
- Марказ ходимларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш;
- Давлат хизматлари учун тўлов қийматларининг ошкор этилиши;
- Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш, аттестациядан ўтказиш, уларга мартаба даражаларини бериш;
- Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни адлия органларига ва муассасаларига берадиган ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмагани учун мазкур ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштириш;
- Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш;
- Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
- Давлат хариди предмети ва нархини шакллантириш, харид тўғрисидаги эълон бериш, иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш.

Лавозимлар
- Нотариал идоралар ходимлари;
- Давлат хизматлари марказлари ходимлари;
- Суд экспертлар;
- Хўжалик ишлари бўлимларида ишловчи ходимлар;
- Нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ходимлар;
- Кадрлар билан ишловчи бўлинмалар ходимлари;
- Вазирлик тизимидаги таълим мусассасалари педагог ходимлари;
- Юридик хизмат фаолиятини назорат қилувчи бўлинмалар ходимлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлигида коррупция кучли бўлган йўналишлар рўйхати тақдим этилди