
2019 йил 27 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Тадбир давомида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи 36 ёшли И.Т. Ж.Мангуберди кўчасида яшовчи 24 ёшли Д.Р.ни Косон туманида жойлашган жазони ижро этиш муассасасига ишга жойлаштириб қўйишликни ваъда қилиб, алдаб ишончига кириб, ундан 3500 АҚШ долларини олаётган вақтида И.Т. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар