17:01 / 01.08.2019
2 992

Тошкентда хотин-қизларнинг 23 та тоифа бўйича картотекалари шакллантирилади

Тошкентда хотин-қизларнинг 23 та тоифа бўйича картотекалари шакллантирилади
Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида 27 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги Қўшма қарор ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова раислигида 20—27 июль кунлари давомида 10 та туманда йиғилишлар ўтказилган.

Ўтказилган йиғилишларга кўра, туман ҳокимликлари ҳузурида «Тезкор штаб» ҳамда туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этиладиган бўлган.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозирлари томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларни 23 та тоифа бўйича картотекаларни шакллантириш ва шу каби вазифалар белгилаб олинган.

Ижтимоий аҳволи бўйича бўлинган 23 та тоифа қуйидагилар:
1. Илгари судланганлар
2. Жиноят содир этганлар
3. Пробация ҳисобида турганлар
4. Гиёҳвандлар
5. Спиртли ичимликка ружу қўйганлар
6. Тажовузкор руҳий касаллар
7. Жиноят содир этишга мойиллар
8. Узоқ муддатга чиқиб кетганлар
9. Узоқ муддатдан қайтганлар
10. Маънавий кўмакка муҳтожлар
11. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар
12. Ахлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
13. Оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
14. ИИБ ва таълим муассасалари ҳисобида турган қизлар
15. Суицид содир этган хотин-қизлар
16. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар
17. Ишсиз хотин-қизлар (Мутахассислиги бўлганлар; мутахассислиги мавжуд бўлмаганлар)
18. Кам таъминланганлар
19. Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар
20. Рўйхатсиз яшаётган хотин-қизлар
21. Тиланчилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар.
22. Вояга етмаган қизлар (18 ёшгача) ва ёш қизлар (18-30 ёшлар)
23. Эътиборга муҳтож хотин-қизлар (ногиронлиги бўлганлар, турмушдан ажрашган ва вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётганлар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғизлар).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда хотин-қизларнинг 23 та тоифа бўйича картотекалари шакллантирилади