date
views 3 437

1 август кунги тест синовларига 963 нафар абитуриент келмади, 12 нафар абитуриент четлаштирилди

1 август кунги тест синовларига 963 нафар абитуриент келмади, 12 нафар абитуриент четлаштирилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тест синовлари натижалари бўйича 2 август соат 8:20 ҳолатига оид тезкор ахборот берилди.

1 август куни биринчи смена тест синовларида 35 670 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан 963 абитуриент тест синовларига келмаган. Соат 11:30 тайёр жавоблар варақалари белгиланган тартибда ДТМга қайтарилиши бошланган.

Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 12 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 август кунги тест синовларига 963 нафар абитуриент келмади, 12 нафар абитуриент четлаштирилди