14:32 / 02.08.2019
2 827

Эгасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, "Нексия" салонидан 1800 долларни ўғирлаб кетишди

Эгасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, "Нексия" салонидан 1800 долларни ўғирлаб кетишди
2019 йил 24 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 32 ёшли З.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида Чилонзор туманида жойлашган “Дармон сервис” хусусий клиникасининг автотураргоҳида ухлаб ётган вақтида, номаълум шахс автомашина эшиклари очиқлигидан фойдаланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у машина салонидан 1800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани Қатортол 3-тор кўчасида яшовчи 23 ёшли Р.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эгасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, "Нексия" салонидан 1800 долларни ўғирлаб кетишди