Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ушбу тадбир жорий йил 23 июль куни ўтган йиғилишнинг мантиқий давоми бўлди. Ўшанда соҳадаги тизимли муаммолар чуқур муҳокама қилиниб, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Бу галги йиғилишда шу борадаги ишлар қандай ташкил этилаётгани юзасидан мутасадди вазирлик ва ташкилот, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Улар тадбиркорлар ташаббусларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммоларни республика идоралари аралашувисиз, жойида ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Масалан, ер ажратиш ҳамда инфратузилмага уланиш билан боғлиқ масалалар ҳал этилса, тадбиркорларнинг аксарият муаммоси ечилади. Лекин ер ажратиш учун хулоса берадиган саккизта идора томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари асоссиз равишда, ойлаб чўзиб юборилмоқда.
Президент мазкур ташкилотларнинг рухсат беришга оид функциясини мувофиқлаштириш, улардаги маълумотлар базасини интеграциялаш орқали бундай «рухсат берувчи» идоралар сонини қисқартириш, бу борадаги тартибни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигига йирик корхоналарнинг бўш турган объектлари негизида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларни электр, сув, газ, йўл ва алоқа коммуникациялари билан таъминлашга кетадиган харажатларнинг 65 фоизини республика бюджетидан қоплаш тартибини жорий қилиш вазифаси қўйилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади