22:00 / 03.08.2019
4 333

Бош вазир собиқ ўринбосари завод директори этиб тайинланди

Бош вазир собиқ ўринбосари завод директори этиб тайинланди
Бош вазир ўринбосари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган Ғуломжон Ибрагимов «Биринчи Резинотехника Заводи» МЧЖ директори этиб тайинланди.

Ғуломжон Ибрагимов вилоят раҳбари лавозимида 2017 йилнинг октябрида пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинган Шукрулло Бобоев ўрнида иш бошлаганди. У 2018 йилнинг январида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига расман тайинланган.

Ибрагимов 1958 йил Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. 1980 йилда Тошкент политехника институтини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий ишбилармонлик мактабини тамомлаган.

Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

Маълумот учун, Ангренда жойлашган шиналар ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон Президентининг 2014 йилдаги тегишли қарорига мувофиқ, қуриб, битказилган. 2018 йил июлдан бошлаб, кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир собиқ ўринбосари завод директори этиб тайинланди