Фото: «Auz.uz»
Блогер Хушнуд Худойбердиев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жорий йил 3 август куни имзоланган шошилинч хабарномага эътибор қаратган.
Ушбу хабарномада вилоят ташкилотлари раҳбарларига 4 август, якшанба куни (!) соат 7:30 да «Хонобод» санаторийсига камида 10 нафар ишчи билан иштирок этиши топширилган. Ташкилотлар рўйхатидан молия, солиқ, бандлик бошқармалари, банклар, қўшма корхоналар, жами 70 га яқин корхона-ташкилот ўрин олган. Уларга 820 нафар ишчи кучини жалб этиш топшириғи берилган.
Фото: Хушнуд Худойбердиев
Фото: Хушнуд Худойбердиев
Мазкур хабарномага блогер шундай изоҳ қолдирган:
«2 августда Президент ёниб-куйиб, қайғуриб, жон куйдириб селектор қилди, бу кишим эса 3 август куни ҳаммани мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳақида ШОШИЛИНЧ ТОПШИРИҚ берибди. Мақсад — Президентга ишлар жадал кетаётганлиги ҳақида кўрсатиладиган видеони чиройли чиқариш учун экан.
Товба, буларга ҳақиқатдан мутлақо фарқи йўқ экан, на Конституция, на қонун, на Президент гаплари таъсир қилади.
Қойил, шунчаки қойил! Юрак ҳам нақ китнинг юраги экан! Гап йўқ, Шуҳрат ака!» “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)