Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ижросида кутилган узр сўраш ҳам ниҳоят амалга ошди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев узр сўраган эди. Президент талаб қилган ҳокимлардан фақат Хоразм ҳокимининг узр сўраши кутилаётганди.
«Ҳурматли элдошлар, ҳурматли Ашхобод маҳалласи аҳли, бутун Хоразм вилояти жамоаси, бугун мен жуда катта изтироб билан олдингизда турибман. Биз ўйламай қилган ишимиз натижасида, Ашхобод маҳалласи аҳолисига катта азият етказдик. Бу ерда мен ўзимни айбдор, деб биламан.
Агар биз ҳаммасини олдиндан ҳисоб-китоб қилиб, халқ билан маслаҳатлашиб ишлаганимизда бундай гап-сўзлар бўлмас эди. Ўйламай босилган қадам натижасида маҳалла аҳлига нафақат моддий, балки соғлик масаласида ҳам муаммо келтирдик. Ўйланмай қилинган ишнинг охири нимага олиб келишини кўриб, билиб, афсусланиб турибмиз.
Вилоят ҳокимининг ваколатига халқнинг даҳлсизлиги, унинг моддий неъматларини асраш киради. Аммо мен қўл остимдаги одамлар билан қилган ишимиз умуман тўғри келмаслигини билиб турибмиз. Мен бутун Хоразмдан кечирим сўрашим керакки, чунки бундай ишлар нафақат Ашхобод маҳалласида, балки бошқа туманларда ҳам бўлмаган, деб кафолат беришдан йироқман.
Бугундан бошлаб яна барча ишларни сарҳисоб қилиб, барчасини жой-жойига қўйишга сўз бераман», — дейди Фарҳод Эрманов.
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳақида шундай деган эди:
«Хоразм вилояти ҳокими жаноб Эрманов менинг сиёсатимга энг катта душманлик қилганлардан бири. Урганч шаҳар ҳокимини жиноий жавобгарликка тортамиз, десам, адвокат бўлиб, бош вазиримизга илтимос қилдинг. Мана, сенинг менга қилган «дўстлигинг». Сен ва менинг сиёсатим тўғрисидаги бугун чиққан изоҳларни ўқи.
Сен ноинсоф менга дўст бўлсанг, бузиш қўлингдан келмас экан, нима қиласан у ерни бузиб? Мана, изоҳларни ўқи. Бош вазир борганидан сўнг одамлар нима деб ёзаяпти? Сенинг суратинг йўқ бу ерда. Бош вазирники турибди ва президентнинг сиёсатига лаънат айтишяпти.
Атрофингда ўтирган одамларинг билан мана менга қилган душманликларинг. Бузишдан олдин калланг билан ўйлаб кўрмайсанми, бузгандан фойда борми ёки йўқ? У ноинсофларга шунча пул бердик 30-50 миллиардлаб, нима қиласан у пулни? Катта холангнинг пулими у молия вазирлигининг пули? Ё Ўзбекистонга ўтказиб қўйган жойинг борми?
Бировни ишдан олиш, жиноий жавобгарликка тортиш керак бўлса дарров адвокатга айланасизлар.
Буларни ўқиб мен қандай кабинетимда тинч ўтира олай?» — деган эди президент.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди