12:25 / 05.08.2019
3 425

Бухоро вилоятида йўловчи автобуси билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

Бухоро вилоятида йўловчи автобуси билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди
2019 йил 4 август куни соат 18:30ларда Бухоро вилояти ҳудудида “Олмаота – Нукус” халқаро автобус йўналишида ҳаракатланиб бораётган, Қозоғистон Республикаси “Юг Транс Лайн” автокорхонасига тегишли бўлган “VANHOOL” русумли автобус иштирокида Жондор тумани “Луқмон” МФЙга қарашли чўл массиви ҳудудидан ўтувчи А-380 халқаро йўлининг 299-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобусдаги 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган, 10 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Автобусда бўлган барча йўловчиларга биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Қолган йўловчилар, воқеа жойига қўшимча автобус ташкил қилиниб ўз манзилларига етказилган.

Хабарда қайд этилишича, айни дамда ушбу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятида йўловчи автобуси билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди