18:50 / 05.08.2019
2 343

Сифати кафолатланмаган шприцларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди

Сифати кафолатланмаган шприцларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди
Сақлаш муддати ва шароитига риоя қилинмаган, ишлаб чиқарувчи томонидан тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тиббиёт анжомлари юртимиз аҳолиси учун қай даражада хавфли эканлигини қонунбузарлар ҳеч ўйлаб кўрганмикан?

Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро А.Ш. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, унинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 40 миллион сўмлик 4000 дона сифати кафолатланмаган шприцлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб кириши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган шприцларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди