21:48 / 05.08.2019
2 930

Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди

Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
Божхоначилар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхон қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳрида фуқаро С. А. икки дона гугурт қутисида жойланган 6,3 грамм марихуанна гиёҳвандлик воситасини 300 минг сўмга пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Косон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ю. Ю.нинг яшаш хонадони кўздан ҳам холислар иштирокида кечирилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 2 дона қоғозга ўралган ҳолатда марихуана гиёҳвандлик воситасини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги фош этилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди