08:08 / 06.08.2019
2 673

Тошкентда сайёҳлик полицияси фаолият юрита бошлади

Тошкентда сайёҳлик полицияси фаолият юрита бошлади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур бўлинманинг фаолиятини йўлга қўйиш давомида Бухоро ва Самарқанддаги Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари вакиллари билан учрашиб, уларнинг иш тажрибаси билан танишди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан фаолият учун муҳим моддий техник базани шакллантириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, айни кунда автобуслар, автомобиллар, скутер ва мотоцикллар ишлашга шай.

«2019 йилнинг сентябрь ойига келиб ташкилий ишлар ниҳоясига етади ва Тошкентда сайёҳлик полицияси тузилмаси тўлиқ таркибда шаклланади. Ушбу бўлинма шаҳримизга келаётган туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сайёҳлик объектларида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажаради», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда сайёҳлик полицияси фаолият юрита бошлади