16:43 / 06.08.2019
3 244

Дорихона аукционга қўйилди

Дорихона аукционга қўйилди
Мажбурий ижро бюроси тизимида ижрога қаратилаётган ҳужжатларнинг аксарияти қарз ундириш масаласи билан боғлиқ. Хусусан, турли банклардан бир қатор тадбиркорларнинг қарздорлиги ҳолатлари бунга мисол бўлади.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига Кармана туманлараро иқтисодий судининг йил бошидаги ижро ҳужжатига асосан, Кармана туманида дорихона фаолияти билан шуғулланувчи корхонадан ДАТ “Асака банк” Навоий филиали фойдасига 213 мллион сўмдан ортиқ қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган эди. Жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган ҳатти-ҳаракатлар самара бермаган, қарздор корхона балансида бўлган дорихона биноси 223 мллион сўмга баҳоланиб, E-IJRO аукцион савдоси орқали сотувга қўйилди.

Жорий йилнинг 26 июль куни мазкур обеъкт онлайн савдога чиқарилгач, қарздор МЧЖ томонидан қарздорлик тўлиқ қопланиб, банк ҳисоб рақамига тегишли мабалағлар ўтказилиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дорихона аукционга қўйилди