15:52 / 07.08.2019
3 909

Тошкентда қарама-қарши йўналишда «Ласетти»лар пойгаси бўлиб ўтди (видео)

Тошкентда қарама-қарши йўналишда «Ласетти»лар пойгаси бўлиб ўтди (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Тошкент кўчаларида навбатдаги «пойга» бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда қарама-қарши йўналишда қувишиб кетаётган икки «Ласетти» автомобилининг видеоси тарқаб кетди.

Тасвир ўз йўналишида ҳаракатланаётган автомобил йўловчилари томонидан олинган. Видеода аввалига оқ «Ласетти» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётгани кўринади. Бироз ўтгач, автомобилнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи ЙПХ инспектори эканини кўриш мумкин. У қўлида ЙПХ инспекторининг жезлини кўтариб бораётгани тасвирланган.

Қоидабузар «Ласетти» эса узоқ планда кўзга ташланади. У аввал қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади ва кейин қайрилиб олиб, йўлни иккига ажратиб турган бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, ён кўчалардан бирига кириб, кўздан ғойиб бўлади.

Таъкидлаш жоиз, қоидабузар «Ласетти»ни таъқиб қилиб борган автомобил ЙПХ хизмат автомобили эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қарама-қарши йўналишда «Ласетти»лар пойгаси бўлиб ўтди (видео)