
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Тошкент кўчаларида навбатдаги «пойга» бўлиб ўтгани ва қарама-қарши йўналишда қувишиб кетаётган икки «Ласетти» автомобилининг видеоси эълон қилинган эди. ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарга муносабат билдирди.
«Интернет-тармоғида тарқаган видеоролик бўйича шуни маълум қиламизки, бугун, 7-август куни тахминан соат 12.15 да Мирзо-Улуғбек кўчасида қарама-қарши ҳаракат йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомобиль Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторларининг назарига тушган.
ЙПХ инспеткорининг тўхташ ҳақидаги ишорасига ҳайдовчи бўйсунмаган. Ҳозирги вақтда автомобиль давлат рақами (90H295LA) ва эгаси аниқланди. Гувоҳларнинг бири томонидан видеога туширилган вақтда автомобилни бошқарган ва қоидабузарлик қилган ҳайдовчини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда», — дейилади муносабатда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.