03:24 / 08.08.2019
3 098

Наманганда «мижоз» абитуриентлар ўрнига тест синовларига киришга уринган талабалар қўлга тушди

Наманганда «мижоз» абитуриентлар ўрнига тест синовларига киришга уринган талабалар қўлга тушди
ДХХ Наманган вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Баркамол авлод» спорт мажмуаси павилонига сохта ҳужжатлар билан (биометрик паспорт ва тест синовларига кириш учун ДТМ рухсатномасидаги расмларни алмаштириб) «мижоз» абитуриентлар ўрнига кираётган 3 нафар талаба — Тошкент ахборот технологиялари университети, Наманган давлат университети ва Наманган муҳандислик технология институтининг талабалари аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Ўрганиш давомида абитуриентларни ноқонуний йўллар билан ўқишга киришини ташкиллаштирган шахс 1985 йилда туғилган, Норин туманида яшовчи А. Д. эканлиги аниқланди ва у тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Аниқланишича, А. Д. «мижоз» абитуриентларни 3,5 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. «Калла» бўлишга сўз берган талабаларга уларга бириктирилган «мижоз» шартнома асосида ўқишга кирса, 800 АҚШ доллари, «грант»га кирадиган бўлса 1 200 минг доллари беришини айтади.

Рейд давомида айрим «калла»ларга тест куни «мижоз»нинг сохта паспорти ва рухсатномаси билан бирга келишилган пуллар берилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан А.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда «мижоз» абитуриентлар ўрнига тест синовларига киришга уринган талабалар қўлга тушди