15:13 / 08.08.2019
3 830

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат қуролидан ўқ узди (видео)

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат қуролидан ўқ узди (видео)
Тошкентда йўл-патруль хизмати ходими хизмат қуролидан ўқ узди. Ушбу ҳолат автомобиллардан бирининг видеорегистратори томонидан тасвирга олинган.

Тахминларга кўра, ҳодиса 7 август куни юз берган. Шу куни 7 август куни соат 12.15да Мирзо Улуғбек кўчасида қарама-қарши ҳаракат йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Ласетти" русумли автомобиль Тошкент шаҳар ЙПХ инспекторларининг назарига тушган.

ИИББнинг 7 август кунги хабарида айтилишича, ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига ҳайдовчи бўйсунмаган. Ҳозирда қоидабузар автомобилининг давлат рақами аниқланиб, қоидабузар ҳайдовчини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилган маълумотда.

Пойтахт ИИББ ЙПХ ходимининг қурол қўллаши юзасидан ҳозирча ҳеч қандай расмий изоҳ бермади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙПХ ходими хизмат қуролидан ўқ узди (видео)