18:50 / 08.08.2019
4 852

Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?

Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?
Тошкент вилоятида фаолият юритаётган солиқ тизими ходимлари ташаббуси билан вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги “Баркамол” оромгоҳида ҳордиқ чиқараётган ёшлар учун “Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз” номли викторина ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг солиқлар хақидаги билимларини ошириш, ўқувчилар ўртасида солиқ маданиятини шакллантириш ҳамда уларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган.

Тадбирни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун байрамона безатилган оромгоҳ биносида ушбу масканда фаолият юритган тўгараклар кўргазмаси, ўқувчиларни соғломлаштириш жараёнлари тасвирланган суратлар, жорий йилда қилинган ишларни акс эттирувчи стендлар жойлаштирилди.

Танлов учта номинация бўйича ўтказилиб, унда 107 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

1- шарт саҳна кўриниши бўлиб, бунда оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган ёшлар ўзларининг актёрлик қобилиятини намойиш қилдилар. Ушбу шартда Шахзода Ҳакимова, Лазиза Маматханова, Фарзона Сайфуллаева, Нодира Абдурашидова ҳамда Ойбек Исроилжоновлар фаол иштирок этдилар.

2-шарт савол-жавоб шарти бўлиб, бунда ўқувчиларнинг солиқ соҳасидаги билимлари синовдан ўтказилди. Савол-жавобда Лазизбек Холбаев, Ҳикоятхон Хасанова, Диёр Пармоновларнинг фаол иштироки таҳсинга лойиқ.

3-шарт асфальтга расм чизиш шарти бўлиб, унда ўқувчилар бахтиёр болалик суратларини тасвирладилар. Бу шартда ғолибликни Достонбек Ортиқбоев ва Мўътабар Исроиловалар қўлга киритдилар.

Тадбир сўнгида 3 та номинациялар бўйича ғолибларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?

Жамият янгиликлари