date
views 5 009

Қорамол қурбонлик қилишдаги ният ҳақида

Қорамол қурбонлик қилишдаги ният ҳақида
Савол:
– Ассалому алайкум! Қорамол қурбонлик қилмоқчи бўлган одам қандай ният қилади? Ниятига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва қариндошларни қўшса бўладими?

Жавоб:
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ!
Қорамол етти киши учун қурбонлик қилинишига кифоя қилади. Агар етти киши ўртага маблағ тўплаб қорамол қурбонлик қиладиган бўлса, ҳар бири ўзидан бошқани ният қила олмайди. Мабодо киши бир ўзи қорамол қурбонлик қилаётган бўлса, у ўзидан бошқа яна олти кишини ниятига қўша олади. Валлоҳу аълам.
Муфтий Сухайл Тармуҳаммад

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорамол қурбонлик қилишдаги ният ҳақида