06:00 / 11.08.2019
4 595

7 та туманга янги ИИБ бошлиқлари тайинланди

7 та туманга янги ИИБ бошлиқлари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимлари раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Жумладан, подполковник Улуғбек Худойберганов Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, подполковник Бобораҳим Мирзаев Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Ўктам Мустафоқулов Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шунингдек, подполковник Ойбек Абдуллаев Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлган бўлса, полковник Равшанжон Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи, подполковник Улуғбек Жўраев Тошкент вилояти Бекобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи бўлган.

Подполковник Дилшод Газиев Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, подполковник Азизбек Алиасқаров Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, полковник Отабек Ғанибеков Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, подполковник Музаффар Атаназаров Тошкент шаҳар, Миробод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 7 та туманга янги ИИБ бошлиқлари тайинланди