23:47 / 10.08.2019
9 710

9 август кунги тест натижалари эълон қилинди

9 август кунги тест натижалари эълон қилинди
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн иккинчи куни (9 август) натижалари эълон қилинди.

ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар қуйидагича бўлди:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 213,6 балл (164,6 балл тест синовлари натижаси, 49 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Тошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденсия таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 189,0 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5120300 – Тарих таълим йўналиши – 180,3 балл;

с) кечки таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 173,4 балл.
Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент IDcини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 9 август кунги тест натижалари эълон қилинди