11:27 / 12.08.2019
9 659

Ручка ҳақида қизиқарли фактлар. Ундан ҳар йили қанча одам ўлади?

Ручка ҳақида қизиқарли фактлар. Ундан ҳар йили қанча одам ўлади?
Кундалик ҳаётимизда ручканинг ўрни жуда катта, аммо биз бу фактни ҳар доим ҳам ҳис қилавермаймиз. Қуйида у ҳақида бир қатор маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин.

1. Илк маротаба ишлаб чиқарилган авторучка баҳоси 12 долларга тенг бўлган. Ҳозирги кунда шу пулга сиз ручка-радио сотиб олишингиз мумкин.

2. Шарикли ручкалар илк бор 1945 йили сотувга қўйилган. Шарикли ручка ишлаб чиқариш учун эса мутахассислар 57 йил бурун патент олишганди. Биринчи куннинг ўзида ўшанда 10 мингтадан зиёд шарикли ручка сотилган.

3. Психологларнинг гапига қараганда, фикрлаш жараёнида ручка кемириб ўтирадиганлар табиатан ижодкорликка мойил бўлишади.

4. Авторучкадан ер юзининг 92 фоиз аҳолиси унумли фойдаланади.

5. Россия аҳолиси 140 миллион атрофида, аммо бу ўлкада ҳар йили 600 миллион дона ручка ишлатилади.

6. Кампучия ҳиндулар қабиласи етакчиси қабиладошларга негадир авторучкадан фойдаланишни, уни киссасида олиб юришни тақиқлаб қўйган. Ким ручка билан қўлга тушса, отиб ўлдирилган.

7. Бир дона яхши авторучкада 50 мингтага яқин сўзни ёзса бўлади.

8. Германияда яшовчи Анжелика Унверхау исмли аёл авторучкаларни йиғиш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда унинг коллекциясидаги авторучкалар 160 минг турдан иборат.

9. Дунё бўйича ҳар сонияда 125 та авторучка сотилади.

10. Ҳар йили дунёда 100 киши авторучкага тиқилиб ўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ручка ҳақида қизиқарли фактлар. Ундан ҳар йили қанча одам ўлади?