17:16 / 12.08.2019
3 710

Қинғир ишнинг "қийиғи чиқди"...

Қинғир ишнинг "қийиғи чиқди"...
Айрим фуқаролар фойдаланган энергия ресурслари учун тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган бўлса, айримлари эса тўғридан-тўғри ноқонуний йўллар билан фойдаланишни ўзларига маъқул кўришди. Лекин қинғир ишни қийиғи чиқади деган нақл борлигини ҳамма яхши билади.

Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими ходимлари томонидан МФЙ ларда олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида айрим хонадонларда электр энергисидан ўғирлик йўллари билан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, қоидабузарлик далолатномалари расмийлаштирилган ва хонадонлар электр тармоғидан ажратилган.

2019 йил 7 август куни Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими биносида мана шундай фуқароларнинг 9 нафарига нисбатан маъмурий ишлар бўйича Улуғнор туман судининг сайёр суди бўлиб ўтди.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида етказилган 8 млн 167 минг сўм зарарларни ундириш ва 5 млн 412 минг 480 сўм маъмурий жарималар қўллаш ҳақида суднинг қарори чиқарилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас ушбу қоидабузар 9 нафар фуқаролар электр тармоғига қайта уланишлари учун энди энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида тўлов қилишлари ҳам керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қинғир ишнинг "қийиғи чиқди"...