18:16 / 12.08.2019
2 683

Тушунтириш ишлари ўз самарасини берди

Тушунтириш ишлари ўз самарасини берди
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 26.07.2019 йилдаги ажримига асосан қарздор - Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро О.Мамасиддиқовдан ундирувчи - Тошкент шаҳида жойлашган фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи корхона фойдасига 106 млн. 515 минг сўм ундириш белгиланган.

Аслида, қарздор О.Мамасиддиқов жамиятдан жуда кўп миқдордаги дори-дармонларни ҳақини тўламасдан насияга олиб, кейинчалик уларни сотишдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганди.

Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ туман бўлимига шу ҳақдаги ижро ҳужжати 29.07.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан 06.08.2019 йилда қарздор О.Мамасиддиқовга суд ҳужжати талабининг ихтиёрий бажарилиши лозимлиги ва бошқа қонун талаблари тўлиқ тушунтирилган.

Суд қарори ижрочисини ўзига белгиланган ихтиёрий муддат давомида бажариш ортиқча ҳаражатларни келтириб чиқариши мумкинлигини англаган қарздор О.Мамасиддиқов корхона фойдасига 106 млн. 515 минг сўм пул маблағларини тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тушунтириш ишлари ўз самарасини берди