06:33 / 13.08.2019
4 026

60 минг доллар пора олган тайлоқлик ИИБ ходими узоқ муддатга қамалди

60 минг доллар пора олган тайлоқлик ИИБ ходими узоқ муддатга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилмоқда.

Судланувчи А.С. Самарқанд вилоят Тайлоқ тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика катта инспектори вазифасида ишлаб келган.

У туман марказидаги 420-сонли милиция таянч пунктининг эски биноси ва бино ости ер майдонини харид қилишни бир неча шахсларга таклиф қилган. Жумладан, туманнинг «Чароғбон» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.М. да катта миқдордаги пул маблағлари борлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, мулкий наф кўриш мақсадида, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда туман ИИБга қарашли ҳақиқий нархи 118 млн 377 минг 72 сўм бўлган 420-сонли милиция таянч пункти маъмурий биноси ва бино ости ер майдони 70 минг АҚШ доллари эвазига сотилаётганлигига ишонтирган.

Ушбу миқдордаги пул маблағларини мазкур мансабдор шахсларга берса, бинога ва бино ости ер майдонига эгалик қилиш ҳақидаги туман ҳокимининг қарорини чиқартириб, унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Шу тарзда жорий йил 15 май куни хизмат хонасида фуқародан 60 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган А.С.га 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 60 минг доллар пора олган тайлоқлик ИИБ ходими узоқ муддатга қамалди