17:40 / 13.08.2019
4 442

«Бизда бир сўм пул бўлмасди» - Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлган вақтларини эслади

«Бизда бир сўм пул бўлмасди» - Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлган вақтларини эслади
12 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Селектор давомида президент ҳоким бўлган вақтларини эслади.

«Бизда 20 йил экспорт йўқ эди. Фақат газ билан пахта бор эди. Ҳозир биз янги босқичга кўтариляпмиз. Биз рақобатга тайёр бўлишимиз керак. Чегарани ёпиб қўявериб қашшоқ бўлиб юравердик. Танамизда қонимиз қолмади. Биз экспортни ривожлантиришимиз керак.

Экспортни кичик-кичик корхоналардан бошлаш керак. Ўша кичиклар йиғилиб катта бўлади. Масалан кўкатни 12 ой сотиш мумкин (Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев россиялик инвесторлар кўкат экспорт қилмоқчи эканлиги ҳақида гапирди). Ерни ундан унумли фойдаланмоқчи бўлаётганларга бериш керак.

Мана, сизларга маҳаллийлаштириш бўйича ҳам ёрдамчи беряпмиз, пул беряпмиз. Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди», - дейди президент.

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2003 йил бош вазир бўлишидан аввал икки йил Самарқанд вилоят ҳокими бўлиб ишлаган. Мирзиёев Самарқанддан олдин Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманларида ҳам ҳоким бўлиб ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бизда бир сўм пул бўлмасди» - Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлган вақтларини эслади