16:39 / 14.08.2019
4 989

Қотилликда айбланиб, Тошкентда жазо ўтаётган маҳкум қочиб кетди

Қотилликда айбланиб, Тошкентда жазо ўтаётган маҳкум қочиб кетди
Тошкентдаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетгани рост бўлиб чиқди. Буни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Ҳ.Шамсутддиновга кўра, ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 51-сонли манзил колонияда сақланган маҳкум О.А. Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги «Уй жой қурилиш» МЧЖ иш объектида шартнома асосида ишлаб келаётган эди. У 27.07.2019 йил куни ўзбошимчалик билан ўталмай қолган жазо муддатини ўташдан бўйин товлаб, иш объектини ташлаган ҳолда номаълум томонга кетиб қолган.

Ҳозирги вақтда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш керак: маҳкум О. А. 2006 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в»,«и»,«г» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни таъмагирлик ниятида қасддан ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қотилликда айбланиб, Тошкентда жазо ўтаётган маҳкум қочиб кетди