17:02 / 14.08.2019
3 345

Ўзбекистонда туристик стартап ёки бизнес-ғоя учун 100 миллион сўмгача грант берилади

Ўзбекистонда туристик стартап ёки бизнес-ғоя учун 100 миллион сўмгача грант берилади
Ўзбекистонда туризм соҳасида инновацион бизнес-ғоя ва стартаплар таклиф қилган муаллифларга 100 миллион сўмгача (лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда) грант маблағ берилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармонида айтиб ўтилган.

Мазкур грант маблағлар қизиқарли бизнес-ғоялар муаллифларига ва уларни амалга оширувчиларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Саёҳлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Фонди маблағлари ҳисобидан етказиб берилади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бир ой мобайнида сайёҳлик йўналишидаги инновацион ғоялар, бизнес режалар ва стартапларни тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда туристик стартап ёки бизнес-ғоя учун 100 миллион сўмгача грант берилади