11:10 / 15.08.2019
5 035

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва бензин нархи ошди

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва бензин нархи ошди
Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёқилғисининг янги нархлари кучга кирди.

Адлия вазирлиги Телеграм-каналида хабар қилинишича, 15 августдан бошлаб аҳолига етказиб берилаётган табиий газнинг бир кубометри, ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлса, 380 сўм ёки 0,04 долларни ташкил этди (бунгача - 320 сўм, ўсиш 18,7%). Ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун газнинг бир кубометри 660 сўм ёки 0,07 долларни ташкил этади (бунгача - 553 сўм, +19,3%), иситиш учун - 380 сўм ёки 0,04 доллар (бунгача - 320 сўм, +18,7%).

Маиший эҳтиёжлар учун аҳолига сотиладиган 1 кг суюлтирилган газ учун - 1120 сўм ($0,12). Бунгача 950 сўм эди (17,8%).

Электр энергияси маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат - 295 сўм (бунгача 250 сўм) ёки $0,03 (+18%). Истеъмолчиларнинг бошқа тоифаси учун 1 кВт/соат - 450 сўм.

Ўзбекистонда 15 августдан бензин учун янги нархлар:
- АИ-80 - бир литр учун 4 500 сўм ёки $0,5 (+500 сўм);
- Дизель ёқилғиси - бир литр учун 5400 сўм ёки $0,6 (+600 сўм);
- ЭКО дизель ёқилғиси - бир литр 5700 сўм ёки $0,63 (+1200 сўм).

Сўнгги бор бензин ва дизель ёқилғиси, шунингдек, газ ҳамда электр энергиясига нархлар ўтган йилнинг ноябрь ойида ошганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга кўтарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва бензин нархи ошди