date
views 3 783

Тадбиркорга қўпол муносабатда бўлган Вазирлар Маҳкамаси ходими ишдан олинди (видео)

Тадбиркорга қўпол муносабатда бўлган Вазирлар Маҳкамаси ходими ишдан олинди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз расмий сайтида ҳукумат ходими ва ўзини тадбиркор деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув юзасидан баёнот эълон қилди.

Баёнотда “Facebook” ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилингани ва муҳокамаларга сабаб бўлгани қайд этилган.

"Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди", - дейилади баёнотда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга қўпол муносабатда бўлган Вазирлар Маҳкамаси ходими ишдан олинди (видео)