11:50 / 17.08.2019
2 328

Интернетга қизиқиш ўсмирларни соғлиғи ва бахтидан маҳрум қилади

Интернетга қизиқиш ўсмирларни соғлиғи ва бахтидан маҳрум қилади
Интернетга қизиқиш ўсмирларнинг уйқуси ва бахтдан маҳрум қилади, деб хабар қилди The Lancet тиббиёт журнали.

Лондон университет коллежининг болалар соғлиғи институти ва Лондон Империал коллежи тиббий институти олимлари кунига уч мартадан кўп ижтимоий тармоқларга кирадиган болаларда ўзини бахтсиз ҳис қилиш, безовта бўлиш, ҳаётдан нолиб яшаш ҳолатлари аниқланди. Бу ўсмирлар ёмон ухлайди ва жисмоний соғлиғи заифлашади.

Гап ижтимоий тармоқда эмас, ўсмирлар интернетдан жуда эрта фаол фойдаланишни бошлайди.
Мутахассислар уч йил давомида 13 дан 16 ёшгача бўлган 13 минг нафар ўсмирнинг ҳаёт тарзи, интернетдаги фаоликлари ва соғлиғи аҳволи ҳақида маълумотларни тўплашни кузатишган.

Шу вақт давомида вояга етмаган болалар ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойдаланишни бошлашган.
Агар 2013 йилда уларнинг ярмидан ками кунига бир неча марта интернетга кирган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг деярли 70 фоизи фаол фойдаланувчига айланган.

Ўғил болалар орасида фаол фойдаланувчиларнинг сони 43 фоиздан 69 фоизга ортган. Қизлар сони эса 51 фоиздан 75 фоизгача ошган. Улар энг кўп Facebook, Instagram, Twitter, Snapchat, WhatsApp, бошқа тармоқлар ва мессенджерларга киришган.

“Фарзандларнинг ижтимоий муҳитидан онлайн ҳам, реал ҳаётидан ҳам хабардор бўлиш зарур. Уларга смартфонда доимий равишда ўтирмасликни eқтиришдан кўра, уларни ётишдан олдин қурилмаларни ётоқхонага олиб кирмасликка ишонтириш керак. Шунда улар яхшироқ ухлашади”, - дейилган мақолада.

Мутахассислар ёшларга реал ҳаётда дўстлар билан алоқани йўқотмасликлари ва ўз уйқусини кузатиб боришни маслаҳат беришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернетга қизиқиш ўсмирларни соғлиғи ва бахтидан маҳрум қилади