
Тошкент кўчаларида аёл ва эркак ҳайдовчи муштлашиб кетгани тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди.
Видеолавҳада тасвирланишича, «Ваз» русумли автомобил кўчанинг иккинчи йўлагида тўхтаб қолади. Кейинги сонияларда ундан олдинда «Кобалт» русумли автомобил тўхтаб тургани маълум бўлади.
«Кобалт» машинасидан аёл ҳайдовчи тушиб келади, «Ваз» автомобилидан эса эркак ҳайдовчи. Сўнгра улар ўртасида аввал даҳанаки жанг бошланади, сўнгра тортишув муштлашувга айланади.
Ҳозирча Тошкент шаҳар ИИББ бу хабарга изоҳ берганича йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар