Фото: «ТАСС»
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра «Газиосманпаşа Эğитим ве Араşтıрма Ҳастенеси» тиббиёт муассасасида узоқ вақт қандли диабетдан азият чеккан Ўзбекистон фуқароси Ш.Т. 21 август куни вафот этди, деб хабар берди Дарё сайти.
18 август куни Чанаккале вилоятидаги давлат касалхонасида август ойи бошида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мазкур муассасага жойлаштирган Ўзбекистон фуқароси У.М. вафот этди.
«Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олган ва ҳамюртларимизнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳумларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди