
Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Олтин воҳа» канали хабар берди.
«Мен мутлақо олий таълимдан норозиман... Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида... Тизимда тартиб йўқ, интизом йўқ...», деган президент.
Шунингдек, президент Ўзбекистон шароитида бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллим эканини, вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беришини таъкидлаган.
«Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди», деди Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар