20:37 / 24.08.2019
5 962

Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади

Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади
Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Бир ҳақиқатни тўғри англаб олишимиз керак - мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ҳеч қандай ислоҳот ҳақида гапира олмаймиз.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси (Арипов, Абдуҳакимов), Молия вазирлиги (Ашрафхонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) Халқ таълимини ривожлантириш концепцияси доирасида икки ой муддатда 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш тўғрисида таклиф киритсин.

Бунда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан олис қишлоқларда жойлашган мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, автотранспорт учун кредитлар бериш, унинг молиявий манбаларини белгилаш чоралари назарда тутилсин», - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади