date
views 2 560

Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди

Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди
Бухоро туманидаги ҳарбий қисмда ишловчи ходим когонлик фуқаронинг укасини танишлари орқали ҳарбий қисмлардан бирига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 4000 доллар сўраган.

Жорий йил 18 август куни Бухоро шаҳридаги “Карвон” буюм бозори қаршисидаги бекат олдида ходим келишилган пулдан 3000 долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди