12:50 / 25.08.2019
2 187

Қарздорнинг мулки хатлангандан кейин қарзини тўлади

Қарздорнинг мулки хатлангандан кейин қарзини тўлади
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 1 май кунги қарорига асосан қарздор “ХЎЖАЙЛИ ЁШЛАРИ” МЧЖ. ҳисобидан ундирувчи “ШАХЗОД НУКУС” МЧЖ фойдасига 66 176 486 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Хўжайли тумани бўлимига жорий йилнинг 17 май куни келиб тушади ва шу куннинг ўзида ижро иши тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қарздорга тегишли равишда суд қарорини 15 кунлик муддатда бажарилиши юзасидан муддат берилади ва бажарилмаган тақдирда қонунда кўрсатилган ҳуқуқий чоралар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

Лекин, қарздорлик ўз муддатида тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб ҳисоби ҳаракатсиз қолидирилади ҳамда жамиятга тегишли бўлган 2 қаватли маъмурий биноси хатловга олиниб, бахолашга топширилади.

Шундан кейин, қарздор 18 июль куни қарорда кўрсатилган 66 176 486 сўмни ундирувчи “ШАХЗОД НУКУС” МЧЖ. фойдасига нақд пул кўринишида тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг мулки хатлангандан кейин қарзини тўлади