21:15 / 25.08.2019
4 894

Миллий гвардия мусиқий академик лицейи оркестри «Спасская башня» халқаро фестивалида қатнашади

Миллий гвардия мусиқий академик лицейи оркестри «Спасская башня» халқаро фестивалида қатнашади
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейининг ўқувчиларидан иборат дамли чолғулар оркестри «Спасская башня» халқаро ҳарбий мусиқа фестивали доирасидаги «Спасская башня детям» («Болалар учун Спас минораси»)дастурида Россия Президенти ҳарбий оркестри дирижёри ва мазкур фестивалнинг бадиий раҳбари Э.Ю.Никитин ҳамда В.А.Криловаларнинг таклифига биноан биринчи маротаба иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетдилар.

Халқаро фестивалнинг VII болалар дамли чолғулар оркестрлари фестивали жорий йилнинг 23-24 август кунлари Россия Федерацияси пойтахтининг марказида, яъни Қизил майдонда бўлиб ўтади. Дастурда Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг дамли чолғулар оркестри Россиянинг беш федерал округи таркибига кирувчи саккизта вилоятдан келган мусиқий гуруҳлар ва яна иккита хорижий иштирокчи оркестрлар билан бир қаторда ўзларининг мусиқий дастурлари билан иштирок этадилар.

Ўзбекистоннинг мазкур жамоаси кўплаб халқаро ва республика мусобақалари лауреати ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг иқтидорли ўқувчиларига халқаро фестиваль томошабинларининг қалбини забт этишда омад тилаймиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия мусиқий академик лицейи оркестри «Спасская башня» халқаро фестивалида қатнашади