08:02 / 26.08.2019
2 951

Мажбурий меҳнат учун жазо кучайтирилади

Мажбурий меҳнат учун жазо кучайтирилади
Сўнгги пайтларда мажбурий меҳнат масаласи яна кун тартибига қайтган. Бунга йўл қўйган амалдорлар эса 600 минг сўмлик жарима билан қутулиб қолаётган эди.
Энди меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Сенаторлар бу ҳақдаги қонун лойиҳасини маъқуллашган.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги норма киритилган:
- меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик;
- вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузганлик;
- иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик;
- вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаганлик;
- аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик;
- бўш иш ўринларини яширганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий меҳнат учун жазо кучайтирилади