20:00 / 27.08.2019
2 684

МИБ тадбиркорнинг манфаатини ҳимоя қилди

МИБ тадбиркорнинг манфаатини ҳимоя қилди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “INTER FLEKS GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор Ховренко номидаги “Самарқанд вино комбинати” акционерлик жамияти ҳисобидан ундирувчи “INTER FLEKS GROUP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига маблағларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро иши қўзғатилган.

Шунингдек, қарздор Ховренко номидаги “Самарқанд вино комбинати” акционерлик жамиятининг банкдаги асосий ва барча қўшимча ҳисоб-рақамларига банд солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” акционерлик жамиятидан ундирилмасдан қолган 207 млн. 586 минг сўм миқдордаги қарз пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “INTER FLEKS GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.

Шундан сўнг ундирувчи “INTER FLEKS GROUP” маъсулияти чекланган жамиятининг раҳбарияти ушбу ижро ҳужжатида кўрсатилган қарз пулларини тўлиқ олганлиги билдириб, ижро иши юритувини тамомлашни сўраган. Шунга асосан, ижро ҳужжати тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ тадбиркорнинг манфаатини ҳимоя қилди