
2019 йил 23 август куни соат 17:30ларда Қашқадарё вилояти МИБ Косон туман бўлими давлат инспекторлари туманнинг Қуйибоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Қ.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг қонунийлигини текшириш учун борган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, у ерда фуқаронинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётганларида, Ж.Қ.нинг укаси С.Қ. (1985 й.т.) аралашиб, давлат инспекторларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 27 август куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар