20:34 / 29.08.2019
4 050

Новвой опанинг иқрори

Новвой опанинг иқрори
Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан "Тараққиёт" маҳалласида жойлашган оилавий корхонасида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилди.

Фуқаро, оилавий корхона раҳбари Г.Қундузова томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган табиий газдан фойдаланиш қоидалари талабларига зид равишда умумий фойдаланишда бўлган табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Оилавий корхона раҳбари газдан "ўғринча" фойдаланиб, даромадини яна оширмоқчи бўлганлиги тайин. Бироқ, даромад ўрнига зарарга қўшимча жарима ҳам тўланишига тўғри келди. Ноқонуний фойдаланиш натижасида газ таъминоти корхонаси манфаатларига 4.320.000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди. Нонвой опанинг қилмишидан пушаймонлиги ва айбини тан олгани, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги унга нисбатан қонунда белгиланган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жарима жазоси тайинланишига асос бўлди.

Ҳуқуқбузар Г.Қундузовага нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари қўриб чиқилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари яъни 405.460 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилди ва тўлиқ ундирилди. Энди бундай номаъқул ишга қўл урмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Новвой опанинг иқрори