15:24 / 30.08.2019
3 341

Президент 4 нафар пойабзал таъмирловчини «Жасорат» медали билан мукофотлади

Президент 4 нафар пойабзал таъмирловчини «Жасорат» медали билан мукофотлади
Фото: human.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, бир гуруҳ шахслар «Жасорат» медали билан мукофотланди.

Жумладан, пойабзал таъмирлаш билан шуғулланувчи тўрт нафар уста — Тошкент вилояти Пскент туманида ишловчи Лариса Дусманбетова, Андижон вилояти Балиқчи туманида ишловчи Исмонжон Қосимов, Тошкентнинг шаҳрининг Яшнобод туманида ишловчи Асатулла Максумхонов ва Бухоро вилояти Жондор туманида ишловчи Шокир Равшанов Президент фармони билан мукофотланган.

Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи Азимжон Сатторов ва Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшайдиган Мақсудбек Эримов ҳам «Жасорат» медали билан тақдирланган. Уларнинг ҳар иккиси маиший техника таъмирлаш устаси сифатида фаолият олиб боради. Бундан ташқари, бир гуруҳ тикувчи ва тўқувчи ҳунармандлар — термизлик Гулмира Азизова, ёзёвонлик Дилрабо Зулимова, жиззахлик Улбўсин Қўшбоқова, оқолтинлик Маҳлиё Мамарозиқова, китоблик Азиза Муродова, ургутлик Гулсора Тоҳирова, Шароф Рашидов туманида яшовчи Малика Эгамқулова ҳам мукофотланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент 4 нафар пойабзал таъмирловчини «Жасорат» медали билан мукофотлади