date
views 5 781

Тошкентдан Ғузорга такси орқали бериб юборилган 57 млн сўм пул манзилга етиб бормади

Тошкентдан Ғузорга такси орқали бериб юборилган 57 млн сўм пул манзилга етиб бормади
Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи 42 ёшли А.Х. 8 август куни оқшомда «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») бозори олдидаги автотураргоҳда қашқадарёлик 38 ёшли С.Х.га Ғузор туманига етказиб бериш илтимоси билан 57 миллион сўм нақд пул берган.

Лекин С.Х. шу кунга қадар пулларни кўрсатилган манзилга олиб бормаган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Олмазорлик фуқаролик ушбу ҳолат юзасидан 30 август куни Чилонзор тумани ИИБга мурожаат қилган.

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдан Ғузорга такси орқали бериб юборилган 57 млн сўм пул манзилга етиб бормади