
Фото : УзА
Ўзбекистонда жорий йилда олий таълим муассасасига ўқишга киришга имтиҳон топширган энг ёши улуғ абитуриентлардан бири Маматқул Бердиалиев Тошкент аграр университетининг Термиз филиалига ўқишга кира олмади.
78 ёшли қария тест имтиҳонларида 42,1 балл тўплаган. Олий таълим муассасаси вакили Ҳамид Норқобиловнинг таъкидлашича, Маматқул-бобо имтиҳонларда фаол иштирок этган.
“Афсуски, бобога бироз балл етмади. Бироқ бобо кейинги йил яна ҳужжат топширишини ва фанларни пухта ўрганишини айтди. Кекса абитуриент 42,1 балл тўплади. Бундай ёшда шундай натижага эришиш – катта маҳоратдир”, деб айтган Норқобилов.
Қария ўқишга кириш вақтида “Мевачилик ва узумчилик”ни асосий йўналиш сифатида танлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар