09:36 / 02.09.2019
2 880

Фарзандларимизни Ислом билан тарбиялашимиз зарур

Фарзандларимизни Ислом билан тарбиялашимиз зарур
Мактабга оталар мажлисига чақиришганди. Бориб билсак, мавзу ўғил болалар қилаётган номақбул ишлари ҳақида экан. Шунда оталарнинг ҳам фикри сўралди, яъни болаларни тарбиялаш учун қанақа йўл тутиш керак деган мазмунда. Бир боланинг отаси келолмай, ўрнига амакиси келган экан, ўша биродаримиз шундай деди:

“Мен мактаб давримда жуда тўполончи бўлганман, ўқитувчилар ҳам, директор ҳам мендан безор эди. Урушқоқ-тўполончи бўлганимиздан бошқа мактабларга бориб ишкал қилардик. Маҳалла раиси, участковойлар отнинг қашқасидай биларди. Милицияда рўйхатда турганман, ишонмаганлар суриштириши ҳам мумкин. Шунда отам мени диндор домлага боғлаб қўйдилар, ўша кишининг қўлида мен ҳайвондан инсонга айландим десам ҳам бўлади. Аллоҳни танидим, ахлоқни ва инсонларни ҳурмат қилишни ўргандим. Бировга озор бериш, қалбини оғритиш ҳаромлигини ва барча инсонга хос хайрли ишларни фақат Исломдан ўргандим. Аллоҳ мени залолатдан асради. Мен билан юрган болаларнинг бари қамалиб кетди. Фарзандларимизни Ислом билан тарбияламас эканмиз, улардан инсоф, виждон, ҳалоллик ва ҳаказо гўзал ахлоқларни кутишимиз бефойда”.

У кишининг гапларини эшитиб, кўзимизга ёш келди. Аллоҳнинг қудратига тан бермасдан илож йўқ.

Исломий тарбияга, гўзал ахлоқларга муҳтожмиз. Таклифим шуки, ақалли бир-иккита мактабларда тажриба тариқасида бўлса ҳам, ўғил болаларга домлалар, қиз болаларга отинойилар тарбиявий дарслар ўтса. Дарсларда фақат терроризм, экстремизм эмас, балки дин, диёнат, ахлоқ ўргатилса. Аллоҳ хоҳласа, бир йилда ҳосилини беради, болалар қанчалик ўзгарганини ҳамма кўради. Яна бунинг фойдаси шуки, ҳақ йўлни билгандан кейин ҳар қандай ўсмир турли оқимларга эргашмайди.
Уста Камол

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандларимизни Ислом билан тарбиялашимиз зарур