date
views 3 666

Кўршапалак уясини топиб бераман деб танишини "5000 долларга ухлатган" фирибгар қўлга олинди

Кўршапалак уясини топиб бераман деб танишини "5000 долларга ухлатган" фирибгар қўлга олинди
2019 йил 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 20 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 33 ёшли Д.Н. Сарбозор маҳалласида жойлашган “Мингчинор” чойхонасида таниши, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 38 ёшли А.У.га саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан ундан 5 000 АҚШ доллари олганлиги ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўршапалак уясини топиб бераман деб танишини "5000 долларга ухлатган" фирибгар қўлга олинди