Фото: ЎзА
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Марказий боғи ҳудудидаги Худоёрхон қароргоҳида 10 – 15 сентябр кунлари Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади.
Ушбу йирик тадбир «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фанлар академияси томонидан ташкил этилмоқда.
Илк бор ўтказилаётган мазкур Фестивал миллий ва жаҳон маданияти, амалий санъатининг энг ёрқин намояндалари, моҳир, қўли гул ҳунарманд усталарини бир жойга жамламоқда.
Фестивал «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги Президент Қарори ҳамда Ташкилий қўмитанинг 2019 йил 19 августда Вазирлар Маҳкамасида халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этишга бағишланган йиғилиш Баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Ушбу Фестивални миллий ҳунармандчиликнинг қадимий мактабларидан бири ҳисобланган Қўқон шаҳрида анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта халқаро миқёсда ўтказиш белгиланганган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади